Latest news

17:30Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  108 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди" News

Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"

Собиқ футболчи Гари Невилл "Арсенал" футболчилари ва мухлисларининг ҳакамларга қилаётган танқиди ҳақида гапирди.

"Улар буни "коррупция" деб аташмоқда, яъни, ҳакамлар пул эвазига сотилган деб ўйлашяпти. Лекин табиийки, бундай эмас.

Биз ["Манчестер Юнайтед"] шундай клуб эдикки, ҳакамларга қарши менталитетни шакллантира олгандик. "Арсенал" ҳам шундай қиляпти, лекин ўйиндан кейин улар вазиятни юмшатиш ўрнига чигаллаштириб юборишмоқда. Сўнгги 12 ой давомида бу кўринди. 

Энди фарқ ижтимоий тармоқлар орқали кўзга ташланмоқда. Ўз вақтида биз ижтимоий тармоқлар орқали барча жойни ёндириб юбормасдик ва эҳтимолий коррупциялар ҳақида гап бўлмасди.

Ҳозир "Арсенал" футболчилари ва Микель Артетадан чиқаётган ғазабни сиз ҳам ҳис қилишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқларда қаллоблик ва коррупция борасидаги гаплар кўпайиб кетди. Бизнинг давримизда қўлимизда телефон бўлмасди, ижтимоий тармоқларга кириб, ҳеч кимга босим ўтказа олмасдик", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика