Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Немис жамоаларидан кўпроқ "кумуш лаган"ни қўлга киритган Мюллер ёхуд Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" — Германия Бундеслигаси сарҳисоби News

Немис жамоаларидан кўпроқ "кумуш лаган"ни қўлга киритган Мюллер ёхуд Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" — Германия Бундеслигаси сарҳисоби

Чемпионатларнинг янгиланган рейтингига кўра, бугунги кунда дунёнинг иккинчи даражали лигаси — Бунлеслига сарҳисобини қиламиз.

Немисларнинг биринчи рақамли лигасига еврокубоклар учун худди АПЛдаги каби 7 та квота ажратилган. ЕЧЛга 4 та, ЕЛга 2 та ва ЕКЛ учун 1 та. 

"Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Лейпциг", "Унион" Берлин. Келаси мавсум ЧЛда шу жамоалар Бундеслига шарафини ҳимоя қилади. "Бавария" йилдан-йилга топ-5 лигалардаги жамоалар ичида такрорлаб бўлмас рекорд ўрнатиб келмоқда. Жамоа 10 йилдан буён чемпионат тахтидан тушмаяпти. Бу 11 бора чемпионлик дегани. Бу борада фақатгина "Ювентус" (9 маротаба) ва "Лион" (7 маротаба) немисларнинг яқинига сал-пал йўлаши мумкин. 

Шундай қилиб, "Бавария" кетма-кет 11, ўз тарихида эса 33-бор "кумуш лаган"ни ўз боши узра кўтарди. 

Яна бир қизиқ статистика. Клуб ярим ҳимоячиси Томас Мюллернинг биргина ўзи жамоасини инобатга олмаган ҳолда, бутун бошли немис жамоаларидан кўпроқ мамлакат биринчилигини қўлга киритган. Ундан кейин эса 9 бор чемпионлик билан "Нюрнберг" жамоаси туради.

Марко Ройс. "Боруссия" Дортмунд сўзи билан синоним бўлиб кетган ушбу исмга эга футболчи ҳали ҳамон чемпион бўла олгани йўқ. Аксига олиб, "асаларилар" ҳам охирги маротаба Ройснинг клубга келишидан олдин, 2011/2012 йилги мавсумда чемпион бўлган. Бу йили чемпионлик масаласи дортмундликларнинг ўз қўлида эди. "Кумуш лаган" учун сўнгги турда "Майнц" устидан ғалаба кифоя қилар эди. Аммо жамоа имкониятни бой берди. Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" сузишда давом этади.

"Асаларилар" учун "Бавария"ни ютиб, чемпионликка имконият яратиб берган жамоа бу — "Лейпциг" эди. "Лейпциг"га бу мавсум 3-ўрин ва Германия Кубоги насиб қилди. Жамоа ўз тарихида иккинчи бор мамлакат кубоги соҳибига айланди.

"Унион" Берлин. 2006 йилда Германиянинг 5-дивизионида иштирок этиб юрган жамоа аста-секинлик билан юқорилаб келди. Ва сўнгида, 2019 йилдан эътиборан Бундеслига иштирокчисига айланди. Келаси йил улар ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасида қатнашади. Уларнинг босиб ўтган йўли ҳужжатли фильм қилиб ишлашга арзигулик.

"Байер" ва "Фрайбург"га ЕЛ, "Айнтрахт" га эса ЭКЛ чиптаси насиб қилди. Бу жамоалар, одатда, дойимий равишда еврокубокларда иштирок этиб келади.

Қуйидан 3-ўринни эгаллаган "Штутгарт" ўтиш ўйинида иштирок этиб, икки ўйин ҳисобига кўра "Гамбург"ни 6:1 ҳисобида мағлуб қилди. Шу орқали жамоа Бундеслиганинг кейинги мавсумида иштирок этишни кафолатлади.

"Шалке 04" ва "Герта" 2-дивизионга тушиб кетди.

Бундеслиганинг 2-дивизионидан "Хайденхайм" ва "Дармштадт" жамоалари мамлакатнинг асосий лигасига йўлланма олишди.

Шахсий титуллар. Нкунку ("Лейпциг") ва Фюллькруг ("Вердер") Бундеслига тўпурари бўлишди — 16 тадан гол.

Геррейру ("Боруссия Д") Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ассистенти бўлди — 12.

Жудд Беллингем — мавсумнинг энг яхши ўйинчиси.

Мавсум кашфиёти — Карим Адейеми.

Яна бир статистикани келтириб ўтишни жоиз деб топдим. Коло Муани Бундеслигада "гол+пас" тизимида 26 очко жамғарди.


Дониёр Маматқулов тайёрлади

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика