Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Неъматулла Қутибоев яна катта футболга қайтмоқчи News

Неъматулла Қутибоев яна катта футболга қайтмоқчи

Қорақалпоғистон футболи ҳақида гап кетганида энг аввало тасаввуримизга биринчилардан бўлиб Неъматулла Қутибоев келади.

Ўз даврининг етук ҳужумчиларидан бири бўлган Қутибоев қаршисидаги ҳар қандай ҳимоячини бутун ўйин давомида саросимада ушлаб турарди. Якка курашлардан сира ўзини олиб қочмаган собиқ футболчи, бутсаларини михга илгач маълум муддат мураббий сифатида ҳам фаолият юритди. Аммо сўнгги йилларда Қутибоев катта футболда кўриниш бермай қўйди. Про-лиганинг энг камтарона клубларидан бири бўлган “Орол” жамоасини узоқ йиллар давомида мусобақада муносиб иштирок этишини таъминлаб келган Неъматулла Қутибоев жамоада юзага келган молиявий қийинчиликларга ортиқ чидай олмади ва натижада истеъфога чиқишни лозим топди. Сўнгра бошқарув рулига Темур Турдиев келди ва ўйновчи мураббий сифатида адашмасак икки йил “Орол”ни бошқарди. Яқинда Турдиев ҳам жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Аниқроғи Темурни “Сўғдиёна” устози Александр Мочинов ўз ёнига чақириб олди. Хўш, эндиликда Нукус жамоасини ким бошқаради. Дрижёрлик вазифасида яна Неъматулла Қутибоевни кўрамизми? Бу борада мураббийнинг ўзи нима дейди?

–    Очиғини айтганда, анча вақтдан бери катта футболдан узоқдаман десам ҳам бўлади. Айрим сабабларга кўра, бироз дам олмоқдаман. Нукус олимпия захиралари коллежида ҳам фаолият юритаётгандим. Ҳозир у ерда ҳам ишни тўхтатганман. Тўғриси, яна “Орол”га қайтаманми йўқми бу ҳақда тайинли бир гап айтишим қийин. Жамоага аввало сидқидилдан ишлаш учун керакли шароитларни яратиб бериш лозим. Кейин астойдил енг шимариб ишласангиз бўлади. Балки бизда ҳам вақти келиб шундай бўлар. (Кулиб) Жамоани 8 йил мобайнида бошқарган бўлсам, ҳар йили яхши ҳам бўлиб кетар дея умид қилиб ишладик. Келгуси режалар ҳақида аниқ гап айтиш қийин. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин яқин орада катта футболга қайтиш ниятим бор. Севган касбимни жуда соғинганман – дейди Қутибоев.

“Орол” жамоаси ҳозирча йиғинни бошлагани йўқ. Балки раҳбарият яқин вақт ичида жамоага катта эътибор қаратар.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика