Latest news

12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  0 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  2 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   1 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  50 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  26 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  283 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади" News

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. "Шўртан" ўтган турда "Машъал"га қарши баҳсдан сўнг бизга қарши жиддий тайёргарлик кўриши аниқ эди. Тўғрисини айтганда, бугун мезбонлар биздан кўра яхшироқ ўйнашди.


- Бугун "Арал" қайси чизиқда яхшироқ ўйин намойиш этди?


- Ҳимояда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда 25 дақиқа яхшироқ ўйнадик. Кейин мезбонлар ўйинни кучайтиришди.


- Голдан сўнг қарши ҳужумда жамоа рақибни тутмоқчи бўлди. Бироқ хато эвазига гол ўтказиб юборди деб ҳисоблайсизми?


- Йўқ, хато эмас. Бу рақиб ҳужумчичисининг маҳорати эвазига юзага келди. Аслида голли вазият эмасди, кутилмаганда тўпни олдириб қўйдик.


- Бош билан кескин кураш юзага келгандаги вазиятни қандай баҳолайсиз?


- Ҳар икки жамоа вакили бирдек ҳаракат қилди. Бу билан ўз футболчимни оқламоқчи эмасман. Бироқ менга кўринишича, ҳар икки футболчи ҳаракатни бир вақтда бошлади.


- Қизил картчочкага муносабатингиз?


- Тўғри берилди деб ўйлайман. Хато қилган жазосини олади.


- "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Жавоҳир Отамуродов билан шартнома имзолагандинглар. Шу йигит кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрингиз?


- Жавоҳир бизларга кеч қўшилди. Ҳозир унда жисмоний ҳолати яхши эмас. Кўраяпмиз, у жамоамизда ўйнаб кета олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика