Latest news

20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  5 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  10 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  1 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0

Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор" News

Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"

Пролиганинг 8-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Арал" (0:1) учрашувидан меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билардик. "ФарДУ" жамоаси ўтган турда "Локомотив" билан жуда яхши ўйин кўрсатганди. Жиддий тайёрландик, ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, учрашув асабий кечди. Шундай бўлса ҳам ғалабага эришдик, йигитларга рахмат айтаман.

- Жамоанинг тажрибали футболчиси Аъзамжон Алиев бугунги ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Шунингдек, ёш футболчи Арислан Юсупбаев ҳам сўнги вақтларда кўринмай қолди. Шулар ҳақида изоҳ берсангиз?

- Арислан Юсупбаев биз билан йиғинларда иштирок этмади, бел қисмидан жароҳат олган. Ҳозир тиббий муолажаларни олаяпти, яқин кунларда сафимизга қайтиб қолиши керак. Аъзамжон Алиев ўтган турдаги ўйинда жароҳат олганди, 10-15 кундан сўнг машғулотларга киришади.

- Жамоа уй учрашувларини сунъий майдонда ўтказади. Сафардаги ўйинлар эса табиий майдонда кечади. Бу сиз ва футболчилар учун қанчалик қийинчилик туғдиради?

- Албатта осон эмас, буни алоҳида айтиб ўтириш шарт эмас. Сунъий майдон қаттиқроқ, табиий майдон юмшоқроқ. Барибир ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак, сафар ўйинларимизда ҳам йигитлар рақиб қолишаётгани йўқ.

- Мавсумолди интервьюларингиздан бирида Пролигада хавфли рақиблар қаторига "Олимпик MobiUZ"ни киритгандингиз. Кутилганидек, бу жамоа жадвалда чемпионат пешқадамлари сафида бормоқда. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам ҳеч бир жамоадан қолишмай ўйнаган. Ёш йигитлар, улар ўйиндан ўйинга кучайиб бораверади. Ўз ёш тоифасида энг яхшилар жамоа таркибига жалб этилган. Мураббийлар штабида ҳам кучли мутахассислар жам бўлган.

- Бугунги ўйиндаги майдон ҳолати, шунингдек "ФарДУ" клуби ҳақида фикрингиз?

- Майдон ҳолати зўр. Ўтган йили "Қўқон-1912" билан ҳам ўйнаганмиз, ўшандаёқ энг яхши майдонлардан бири эканига гувоҳ бўлганмиз. "ФарДУ" жамоаси ҳақида айтадиган бўлсам, бу жамоа Про-лигада илк бор иштирок этаяпти. Ўйинлар давомида тажриба тўплаб, кучайиб боради. Жамоага кейинги турларда омад тилайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика