Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  14 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

"Нега "Навбаҳор"га янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди-ю, айрим клубларга йўқ?" News

"Нега "Навбаҳор"га янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди-ю, айрим клубларга йўқ?"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида навбатдаги пост қолдирди.

"Навбаҳор" футбол клубининг Азиз Ибрагимов ва "Сурхон" жамоасидан қарздорлиги мавжуд эди. Улар бартараф қилинмагунига қадар ЎзПФЛ Даврон Ҳошимовни рўйхатдан ўтказмади. Аввалига "Сурхон" футбол клуби "Навбаҳор" пулларини тўлаб бергани ҳақида маълумот тақдим этди. "Сурхон" билан учрашув куни эса Камолиддин Мурзоев Футболчилар уюшмасининг "Навбаҳор"га нисбатан шикояти йўқлигини билдирди, яъни, Ибрагимов ҳам пулларини олди.

Савол туғилиши табиий: "Навбаҳор"нинг россиялик мураббий олдидаги 484 минг доллар қарздорлиги-чи? ФИФА бу борада Навбаҳор футбол клубига вақт берган ва ЎФА манзилига Навбаҳор учун трансфер ойнасини расман ёпиш тўғрисида маълумот жўнатмаган. Мазкур иш тўлиқ ҳал этилмагунига қадар ЎзПФЛ "Навбаҳор" учун тақиқ қўймайди.

Қўшимча. "Нефтчи" Сушкин можаросидан тўлиқ қутилгани ҳақида ёзгандик. ФИФА кеча клубдан трансфер бўйича тақиқни расман олиб ташлади. Аммо Фарғона жамоасининг ўтган йиллардан ички қарздорлиги борлигидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ трансфер ойнасини "Нефтчи" учун очгани йўқ. Клубда 31 август санасига қадар вақт бор, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика