Latest news

10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  16 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  30 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  29

"Нефтчи"нинг ўз мухлисларига мурожаати News

"Нефтчи"нинг ўз мухлисларига мурожаати

“Миллионлар ўйини” дея аталмиш футбол мухлислар учун ўйналиши бежиз эмас. Шунинг учун ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга ўзгача далда бўлади. “Нефтчи” жамоаси ўзининг мухлислари билан фахрланиб келади.

Жамоамиз мухлис тўплаш бўйича етакчи саналади. Ҳар доим мухлислар бевосита стадионга келиб, жамоани қўллаб-қуввалаб туришди. Бу эса футболчиларимизга қўшимча куч бағишлагани аниқ.

Хусусан, Косонсойдаги ўйинда ҳам Фарғонадан минг нафарга яқин мухлисларнинг ташриф буюргани бизни қувонтирди. Мана шундай ашаддий мухлислар борлигидан мамнунмиз. Айтиш жоизки, “Нефтчи” ўз мухлисларини уялтириб қўймайди. Жамоа аъзолари сизларни “ўн иккинчи ўйинчи” сифатида билишади. Сизлар бор экан, “Нефтчи” яна илгариги шон-шуҳратини тиклайди.

Жамоа ҳар сафар ишқибозларни хурсанд этиш учун майдонга тушади.  Клубнинг  ашаддий мухлислари сифатида узоқ масофаларни босиб ўтиб, ҳеч бир ўйинни ўтказиб юбормай бевосита стадионда томоша қилиб бораётган ишқибозлар сони ҳам жуда кўп. Тан олиш лозим, “Нефтчи”нинг мухлисларига Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари ҳавас кўзи билан қарашади.

Маълумки, 26 август куни жамоамиз олий лига 17-тур доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувнинг аҳамияти “Нефтчи” учун жуда баланд ва бунда жамоа ўз мухлисларининг далдасига муҳтож бўлади. Жамоанинг ашаддий мухлислари шу куни бевосита стадионда “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлашлари эса ижобий натижа қайд этилиши учун замин яратган бўларди.

Ўйлаймизки, “Нефтчи” мухлислари “ўн иккинчи ўйинчи” эканликларини исботлаб, Тошкентда ҳам жамоани бевостида стадионда қўллаб-қуватлашади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика