"Нефтчи": "Водий дербиси"га тайёргарлик бошланди
07 mar 2016 22:35
News
"Нефтчи": "Водий дербиси"га тайёргарлик бошланди
”Бунёдкор” билан беллашувдан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилган эди. Қисқа таътилдан сўнг, жамоа душанба куни ўз қароргоҳида йиғилди ва куннинг иккинчи қисмида машғулотларни бошлади. Илк турни ўтказиб юборган Мансур Саидов умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. Унинг ҳолати яхшиланиб боряпти. Саидов “Навбаҳор”га қарши ўйинда майдонга қайтиши кутилмоқда. Бахтиёр Ёқубовнинг соғлиғи ҳам яхши тарафга ўзгармоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи енгил югуриш машқларини бошлади. 7 март куни бўлиб ўтган илк машғулотларда Мурод Бобожонов кўриниш бермади. Маълум бўлишича, Бобожонов енгил жароҳат олган. Қолган барча футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этишганини айтиш жоиздир.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 2-турда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйнайди. Ўйин 12 март куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйинидан олди кичик концерт дастурини ташкил этилиш режа қилинган.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments