Latest news

13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  16 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  4 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  6 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди News

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди

Қишнинг чиллали кунларда Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Ҳоким кубоги-2019” халқаро мусобақаси ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган “Нефтчи” ва “Нефтчи U-18” жамоалари гуруҳ босқичларини муваффақиятли якунлаб чорак финали йўлланмасини қўлга киритган эдилар.

Бугун ҳар иккала жамоамиз чорак финал учрашувлари доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингоҳида бошқа гуруҳлардаги ушбу йўлланмани қўлга киритган рақибларига қарши учрашув ўтказдилар.  

Дастлаб Бахром Ҳайдаров мураббийлигидаги асосий жамоамиз “Нефтчи” шаҳримизнинг яна бир вакили “ФарДу” жамоасига қарши майдонга тушдилар. Бахс бир ўйиндан иборат эканлигини инобатга олган холда хар иккала жамоа эхтиёткорлик билан ўйин олиб бордилар. Шу сабабли учрашувнинг асосий дақиқаларида дарвозаларга тўп киритилмади. Хакам томонидан асосий вақтнинг қўшиб берилган 90+2-дақиқасида Шодиёр Хожиматов “ФарДУ” дарвозасига гол киритиб учрашув масаласини хал қилиб берди!

“Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи” – “ФарДУ”  1:0    
Гол: 
Шодиёр Хожиматов 90+2

Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз мухлислари яна бир қизиқарли бахсга гувох бўлдилар.

Ушбу босқич доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингохида Шерзод Зокиров бошчилигидаги “Нефтчи U-18” жамоаси Андижон вилоятининг “Уз Тонг Хо” жамоасига қарши майдонга тушдилар.

Ушбу бахс хам деярли биринчи учрашувдаги сенарийлар асосида ўтди десак муболаға бўлмайди. Учрашув давомида хар иккала жамоада хам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлган бўлсада, хал қилувчи гол хакам томонидан қўшиб берилган вақтда киритилди. Бу учрашувда хам ўйиннинг асосий вақти тугаб, хакам томонидан қўшиб берилган 90+2 дақиқасида “Нефтчи U-18” жамоаси хужумчиси Дилшод Умрзаков қанотдан узатиб берилган тўпни андижонликлар дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасига навбатдаги босқич йўлланмасини олиб берди!

 “Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи U-18” – “Уз Тонг Хо”  1:0    
Гол
: Дилшод Умрзаков  90+2

Шундай қилиб бугунги куннинг ва бугунги учрашувларнинг сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди!
Энди хар иккала жамоаларимиз эртага ярим финал бахслари доирасида майдонга тушадилар. “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Шердор” жамоасига қарши бахс олиб борса,  “Нефтчи U-18” жамоаси эса “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушадилар.


“Хоким кубоги-2019”

Ярим финал учрашувлари.

8-феврал. Соат 10:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи” – “Шердор”

8-феврал. Соат 13:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи U-18” - “Қўқон-1912”


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика