Latest news

23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  1 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  3 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  67 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

"Нефтчи": Сергей Смородинга омад тилаймиз! News

"Нефтчи": Сергей Смородинга омад тилаймиз!

Сўнгги йиллардаги фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказган Сергей Смородин ўз фаолиятини Украинанинг “Черноморец Одесса” жамоасида давом эттиради.

Ўз вақтида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ҳам тўп сурган истеъдодли дарвозабон фарғоналиклар таркибида бир қатор ишончли мавсумларни ўтказди. “Нефтчи” ПФК ўз сафида фаолият олиб бораётган ва ўз тарбияланувчиларининг хар бирини юқори даражадаги топ жамоалар таркибида ўйнаш тарафдори ҳамда бу ғояни қўллаб-қувватлайди. Сергей Смородинга Украина клубидан хар тарафлама фойдали ва қулай бўлган таклиф келиб тушди. “Нефтчи” ПФК дарвозабонга ушбу жамоанинг бир қатор йиғинларида иштирок этиш имкониятини яратиб берди ҳамда Смородин “Черноморец Одесса” кўригидан муваффақиятли тарзда ўтди. Эндиликда ўзбекистонлик вакилимиз Украина футболида ўз омадини синаб кўради.

Сергей Смородинни Европадаги фаолияти орқали дарвозабон сифатида янада ўсиши учун  “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби уни “Черноморец Одесса”га ўтишига розилик билдиришди. Умид қиламизки, Сергей украиналиклар сафида ўз профессионал даражасини янада ўстиради ва Ўзбекистон МТЖга муносиб ижрочи бўлиб етишади.


“Нефтчи” ПФК эса собиқ жамоамиз вакилининг навбатдаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайди! 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика