Latest news

17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1

“Нефтчи” раҳбарияти ва мураббийлар штабида иш қизғин News

“Нефтчи” раҳбарияти ва мураббийлар штабида иш қизғин

Айни дамда "Нефтчи" футболчилари таътилда хордиқ чиқармоқдалар. Лекин жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳақида бундай дея олмаймиз.

Боиси уларда ҳозир иш айни қизғин паллага кирган. Жамоанинг асосий таркибини янада шакллантириш баробарида, мураббийлар штаби энг аввало ўринбосарлар таркиби ва жамоа фарм-клубини ҳам янги замонавий йўналишда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки - кўп жамоалар фақат қиш фаслида кўрик ўтказишса ,"Нефтчи” мураббийлари бу жарённи йил мобайнида ўтказиб, вилоят миқёсидаги барча ёшдаги мусобақаларни мунтазам равишда кузатиб бормоқдалар. 

Хусусан куни-кеча Ўзбекистон U-13  терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ва ушбу жамоа менежери Шуҳрат Мақсудов Фарғонага ташриф буюрди. Улар шу ёшдаги водийдаги барча футболчиларни “Нефтчи” мураббийлари билан биргаликда кузатишди. Декабрь ойи бошида навбат Жасур Абдураимов бошчилигидаги 1997-йилда туғилган футболчиларга келади. "Нефтчи" раҳбарияти  барча терма жамоаларга муносиб ўйинчиларни етказиб бериш мақсадида, ёшлар жамоаларини янги замонавий талабларга жавоб берадиган йўналиш устида иш олиб бормокда . 

Дастлабки қадам сифатида  шуни айтиш мумкинки, куни кеча 1997, 1998, 1999, 2000 йилда таваллуд топган футболчилар ва уларнинг ота-оналари билан сухбат ўтказилиб , келажак лойихалари тушунтирилди. Шу мақсадда Салим Зокиров бошчилигида клубнинг барча мураббийлари 1 декабрга қадар ушбу лойиҳани ишлаб чикишга харакат қилмокдалар.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика