"Нефтчи" ПФК матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди
04 jan 2017 15:25
News
"Нефтчи" ПФК матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди
Маълумот ўрнида, бугун жамоанинг 25 нафар аъзоси Тошкент шаҳридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоа сафида янги футболчилар ҳам бор. Бу борада навбатдаги йиғин старт олгандан сўнг маълумот берамиз.
Таъкидлаш ўринлики, сўнгги пайтларда матбуот саҳифалари жамоамиздаги ўзгаришлар хақида турли-хил қарашлар билан маълумотлар чоп этмоқда. "Нефтчи" ПФК ўз мухлисларидан матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди. Олий лига-2016даги муваффақиятсиз натижалардан сўнг клуб раҳбарияти томонидан янги мавсумда юқори ўринлар ва кўрсаткичларни қайд этиш мақсадида, Чемпионат-2017 учун навбатдаги истиқболли режа тузиб чиқилмоқда. Албатта мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибини янада кучайтиришга жиддий эътибор қаратилади. Табиийки, бу орада жамоа сафида ўзгаришлар кузатилади.
Айтиш керакки, орадан кўп ўтмай яъни, 6 январь куни "Нефтчи" Бош мураббийи Андрей Фёдоров Москвадан клуб ихтиёрига қайтиб келади ва шундан сўнг жамоанинг янги мавсумдаги мақсад ҳамда режалари борасида батафсил расмий маълумот берамиз.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments