Latest news

13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  4 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  17 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  4 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  6 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6

"Нефтчи" - "Пахтакор": учрашув рақамлари ва маълумотлар News

"Нефтчи" - "Пахтакор": учрашув рақамлари ва маълумотлар

Олий лиганинг 2-турида "Пахтакор" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.

Миллий чемпионат ташкил этилганидан буён олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган уч жамоадан иккисининг тўқнашуви энг принципиал қарама-қаршилик сифатида эътироф этилади. Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани буни тасдиқлайди.

Жамоалар олий лигада 50 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 23 ғалаба, 7 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 81 тўп киритган "шерлар" 66 тўп ўтказиб юборишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 15тасида "Нефтчи" ғолиб чиққан, 5тадан дуранг ва жамоамизнинг ғалабаси кузатилган. Охирги икки мавсумда фарғоналиклар ўз майдонидаги баҳсларда зафар қучишгани эътиборга молик.

Жамоалар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда жамоамиз муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:1, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

Фарғонадаги баҳсни Рустам Бобомуродов бошқариб боради. Ҳозиргача у олий лигада жамоамиз иштирокидаги 9 учрашувда ҳакамлик қилган. Уларда 5 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган.



"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Рустам Бобомуродов (Навоий), Артём Калинин (Қарши), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Даулет Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари баҳси Қиргулидаги стадионда 7 март, сешанба куни 15:30да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 8 март, чоршанба куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида 15:00да старт олиши режалаштирилган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика