Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди News

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун ёшлар лигасига старт берилди. “Нефтчи” ўринбосарлари бугун Бухорода маҳаллий “Бухоро” жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга тушишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг куршалар остида ўтди. Аввалига мезбонлар бироз устунлик қилган бўлса, тайм охирига келиб ташаббус “Нефтчи” футболчилари томонига ўтди. Танаффусга Сергей Ковшов шогирдлари яхши кайфиятда чиқиб кетишлари мумкин эди. Лекин ҳар сафар омад фарғоналик ёшлардан юз угирди. Бир ҳолатда эса мезбонлар ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа кетма кет хавфли вазиятларни яратишди.

62-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан оширилган тўпни Достон Турсунов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1.

68-дақиқада мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Абдужалилов қийинчилик билан бартараф этди.

88 -дақиқада Носир Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа гол киритиш учун яхши вазиятларга эга бўлишди. Бироқ шу куни мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади. Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Ёшлар лигаси
1-тур

"Бухоро" - "Нефтчи" 0:1
Гол:
Достон Турсунов 62.
"Нефтчи": Мавлон Абдужалилов, Максимилиан Фомин, Достон Турсунов, Игорь Петкович, Вячеслав Понамарёв (Нодир Комолов 63), Иззатбек Ғаниев, Музаффар Музаффаров (Мурод Бобожонов 74), Жавоҳир Расулов, Сайдулло Раҳматов, Отабек Зокиров, Носирбек Отақўзиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика