Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  74 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

"Нефтчи" машғулотларга киришди, жамоани ким шуғуллантирмоқда? News

"Нефтчи" машғулотларга киришди, жамоани ким шуғуллантирмоқда?

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси таътилдан қайтиб, янги мавсумга тараддуд кўришни бошлагани ҳақида клуб расмий сайти маълумот тарқатганди.

Бизга маълум бўлишича, "Нефтчи" жамоасини айни пайтда катта мураббий Сергей Лебедев шуғуллантирмоқда.

Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов эса машғулотларда иштирок этмаяпти. "Нефтчи" жамоасининг машғулотларида фақат маҳаллий футболчилар шуғулланишмоқда. Тайёргарликнинг дастлабки босқичи Фарғонада бўлиб ўтади. Янги йилдан кейин эса жамоа қаерда йиғин ўтказиши ҳозирча номаълум.

Шуни қайд этиш керакки, Олий лигада жорий мавсумда 15-ўринни эгаллаган фарғоналиклар келаси йилни қайси лигада бошлашлари номаълум.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ЎФФ "Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамовни номуайян муддатга футболдан четлатди.

"Нефтчи" клуби матбуот хизмати эса ҳозирча амалдаги бош мураббийи Вадим Абрамов борасида изоҳ беролмаслигини маълум қилди.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика