Latest news

07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  15 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  3 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   10 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  55 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  7

"Нефтчи" клуби логотипи 16 кун ичида иккинчи бор ўзгартирилди News

"Нефтчи" клуби логотипи 16 кун ичида иккинчи бор ўзгартирилди

5 февраль куни Фарғонанинг "Нефтчи" клуби логотипи ўзгарган эди.

Бугун, 21 февраль куни клуб матбуот хизмати логотип яна ўзгарганини эълон қилди.
Барчага маълумки, 2021 йил футбол мавсуми учун  янгиланган клуб логотипи тақдим этилган эди ва бу логотип кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлиб келди. Шу масалага ечим топиш мақсадида клуб базасида мухлислар ва футбол расмийлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Янги логотип  юзасидан мухлислар, журналистлар ва жамоатчиликнинг эътирозлари ўрганиб чиқилди. Йиғилишда клубнинг барча маъмурият ходимлари ва  фаҳрий мухлислар иштирок этдилар. Кун тартибига "Нефтчи" ПФК логотипига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала қўйилди. Клубнинг кўп сонли мухлислари томонидан билдирилган фикр ва таклифларига биноан, клуб логотипига ўзгартириш киритиш кераклиги ҳакида гапириб ўтилди. Янги логотипнинг бир нечта нусҳалари йиғилиш қатнашчиларига тақдим этилди ва улар орасидан энг маъқули танланди. Йиғилишда қабул қилинган  қарорга кўра, клубнинг янги логотипи танлаб олинди ва бир овоздан маъқулланди. Бундан буён "Нефтчи" футбол клуби билан боғлиқ бўлган барча тадбир ва матнларда ушбу янги логотипдан фойдаланилади.


Ўтган йиллардаги логотип 


5 февраль куни эълон қилинган логотип  



21 февраль куни эълон қилинган логотип



Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика