Latest news

23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   79 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15

"Нефтчи" июль ойида "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйнайди News

"Нефтчи" июль ойида "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйнайди

Tags :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров 15-тур доирасидаги “Металлург”га қарши баҳсдан сўнг жамоа аъзоларига қисқа таътил берди.

“Нефтчи” футболчилари 9 июль куни иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Дукентдаги спорт базасида йиғилишади. Орадан уч кун ўтиб фарғоналиклар Тошкентда “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтишлари режа қилинган. Дукентдаги тайёргарлик жараёни 20 июлга қадар давом этади ва шу куни йиғин Тошкент шаҳрида кўчирилади. Тошкент йиғини доирасида 2 та ўртоқлик ўйини режага киритилган. Дастлаб 20 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилинади. 23 июль санасида эса Тошкентнинг “Пахтакор” футболчилари жамоамизнинг навбатдаги рақибига айланадилар.

Ўртоқлик ўйинлари:
“Нефтчи” – “Бухоро” (20 июль)
“Пахтакор” – “Нефтчи” (23 июль)

“Нефтчи” мураббийлар штаби селекция жараёнига зўр беришган. Табиийки, давралар оралиғида таркиб кучайтирилишига катта урғу берилади. Айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, тажрибали футболчи Акмал Холматов ҳам иккинчи даврадан жамоамиз шарафини ҳимоя қилишни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, мавсум аввалида таркибга қўшиб олинган Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевлар катта эхтимол билан иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади.

“Нефтчи” клубига оид сўнгги янгиликларни жамоа расмий сайти орқали кузатиб боринг!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика