Latest news

19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  3 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  54 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  10 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1

“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби” News

“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби”

Шу кунларда мамалакатимизда энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллиги кенг ниршонланмоқда.

Хусусан, Фарғона бу борада турли мусобақалар ташкил этилмоқда. Мана шундай турнирларда бири Фарғона футбол мактабида бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси мустақилигининг 26 йилиги кубоги” мақомини олган мусобақада 2004-2005 йилда туғилган болалар жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди.

 

“А” гуруҳи

БЎСМ (Фарғона)
Фидокор (Марғилон)
Ипакчи (Фарғона)
Ёшлик-2005 (Фарғона)
Нефтчи-2005 (Фарғона)
Зафар (Учкўприк)
 

“Б” гуруҳи

Нефтчи – 2004 (Фарғона)
Қўқон-Академия (Қўқон)
Навбаҳор (Наманган)
Фаровон (Марғилон)
Футбол мактаби интернати (Фарғона)
Ёшлик-2004 (Фарғона)
 

Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўлланма олишши.

Биринчи финалчи номи БЎСМ – Футбол мактаби интернати жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлди. Голларга бой бўлган баҳсда БЎСМ вакиллари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Нефтчи-2004” жамоаси эса финал остонасида “Фидокор”ни йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Ҳал қилувчи беллашувда – “Нефтчи-2004” – БЎСМ футболчиларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу жамоани “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Азиз Алижонов бошқариб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Мусобақа якунида Фарғона футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳакимжон Файзиев ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлади. Ғолиб жамоага кубок ва диплом ва олтин медаллари топширилди. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ҳам  диплом ва кумуш медалларга эга бўлди.

Аброр Деҳқонов тайёрлади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика