Latest news

08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  7 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3

Назорат учрашуви: “Қизилқум”- “Қўқон-1912” 3:2 News

Назорат учрашуви: “Қизилқум”- “Қўқон-1912” 3:2

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин давомида режалаштирилган дастлабки назорат учрашувида майдонга чиқишди.

“Чиғатой” спорт базаси сунъий қопламали майдонида ўтказилган беллашув голларга бой бўлди ва якунда жамоамиз ғалабага эришди.

Беллашувда жамоамиз таркибида янгидан келиб қўшилган Мурод Бобожонов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай яна яна Бобожонов рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошларида Элдор Бойматов ўнг қанотдан узатилган тўпни рақиб жарима майдончаси яқинида тўхтатиб олди ва кучли зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди.

Шундан сунг вакилларимиз бироз хотиржамликка берилишди натижада қўқонликлар иккита жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди. Дастлаб Шаҳбоз Эркинов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи голга Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди. Дарвоқе иккинчи бўлим ўрталарида вакилларимиз ҳисобни янада оширишлари мумкин эди. Дониёр Усмоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтини Муҳсин Убайдуллаев аниқ амалга ошира олмади...

“Қизилқум” футболчилари Тошкент йиғини давомида навбатдаги назорат учрашувини 21 январь куни АГМКга қарши ўтказишади.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:3 (0:2)

Бошҳакам: И. Ибрагимов. 

Голлар: Шахбоз Эркинов, Суҳроб Бердиев. – Мурод Бобожонов 2 та, Элдор Бойматов. 

Қўқон-1912: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Убайдулло Холиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 70. Шаҳбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Темур Ҳакимов, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Ориф Мамажонов. 

Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Сардор Жаҳонов, 10. Алишер Саноев, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Акрам Баҳриддинов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Мурод Бобожонов, 50. Элдор Бойматов, 91. Салим Мустафоев.

Захирадан майдонга тушганлар: 11. Бегзод Ғанижонов, 18. Азиз Усмонов, 44. Миржалол Қосимов, 84. Тимур Усмонов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика