Latest news

18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  13 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28

Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:1 News

Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:1

Бугун "Навбаҳор" жамоаси Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан назорат учрашувини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлсада, "лочинлар" рақибига нисбатан бироз кучлироқ ўйин кўрсатди. Дастлабки бўлимнинг ўрталарида Раҳматулло Бердимуродов ҳисобни очди. Бердимуродов ўз услубида жарима тўпидан гол киритди, 1:0.

Иккинчи бўлимда Бахтиёр Ашурматов таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бунинг натижаси ўлароқ "лочинлар" жиззахликлар дарвозасига яна бир тўп киритди. Учрашувнинг 56-дақиқасида Мўйиддин Мамазулумов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб Даврон Файзиев шогирдлари ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, 2:1. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Ушбу учрашувдан сўнг футболчиларга таътил берилди. Машғулотлар 3 февралдан яна Тошкентда давом эттирилади.


"Навбаҳор"-"Сўғдиёна" 2:1
Гол:
Бердимуродов 25, Мамазулумов 56
"Навбаҳор": Д.Усмонов, Б.Акбаров, Ю.Рижко, Р.Бердимуродов, А.Саматов, Р.Ҳасанов, И.Бойдедаев, Д.Жабборов, А.Лепосавич, Ш.Эркинов, М.Мамазулунов.
Захирадан тушганлар: М.Расулов, А.Маҳмудов, О.Валижонов, О.Ҳалилов, А.Алиев, Ғ.Жўраев, Б.Тўрабоев, А.Турғунбоев.
“Сўғдиёна”: М.Наумов, В.Магеррамов, Э.Орипов, А.Бегимқулов, И.Комилов, М.Муродов, С.Рашидов, С.Қобилов, Л.Сафоев, О.Дражжук, И.Тошпўлатов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика