Latest news

16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  0 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:20Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  4 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  10 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  22 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   14 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Сўғдиёна” 0:2 News

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Сўғдиёна” 0:2

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Динамо” ва “Сўғдиёна” жамоалари гарчи ПФЛ Кубогида иштирок этмаётган бўлсада, кун-ора синов-назорат ўйинларини ташкил этмоқда.
Хусусан ушбу жамоалар бугун “Обод” сунъий майдонида назорат учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда жиззахликлар катта устунликка эришди. Иккинчи таймда эса “Динамо” устози Тачмурод Агамуродов асосий таркиб футболчиларини майдонга чиқарди. Даврон Файзиев эса аксинча ёшларни туширди. Шунинг учун устунлик тенглашди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам Аҳрол Рисқуллаев аввалига Азиз Ибрагимовни майдондан четлатди. Сўнгра Ренат Байрамовга ҳам қизил карточка кўрсатиб, майдонни тарк этишини талаб қилди. Баҳсдаги ҳакамлик Агамуродовни қониқтирмади. Айниқса иккинчи бўлимда Тачмурод Шамакович учрашув назоратчиси Поповга жуда кўп эътироз билдирди.

Иккинчи бўлимда бошқа гол кузатилмади. Дарвоқе, жиззахликлар сафида шу куни бир қатор янги ўйинчиларни кўриш мумкин эди. Хусусан Акбар Саттаев, Санжар Риҳсибоев, Элёр Жаҳонов, Сайдулло Раҳматов, Муқимжон Тошматов, Зоҳид Раупов, Ренат Байрамов ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров “Сўғдиёна” сафида майдонга  тушишди.   

Назорат учрашуви.
“Динамо” – “Сўғдиёна” 0:2
Голлар:
Элёр Жаҳонов, Санжар Рашидов.
Четлатишлар: Азиз Ибрагимов. Ренат Байрамов.

“Динамо”:
Муҳиддин Худоёров, Илдар Маматказин, Комил Шарофетдинов, Мурод Тўйчибоев, Миркомил Локаев, Отабек Зокиров, Аминжон Файзуллайев, Ислом Шарипов, Жасур Азимов, Азиз Мансуров, Бунёд Исроилов.
Захирадан тушганлар: Андрей Мельничук, Аваз Агалиев, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Максимилиан Фомин, Николай Чипов, Александр Болиян.   

“Сўғдиёна”:
Михаил Спиридонов, Акбар Саттаев, Элёр Орипов, Элёр Жаҳонов, Музаффар Музаффаров, Сайдулло Раҳматов, Санжар Риҳсибоев, Анвар Ражабов, Илҳом Комилов, Санжар Рашидов, Бобур Қосимов.
Захирадан тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Зоҳид Раупов, Абдулатиф Абдуқодиров, Муқимжон Тошматов, Суҳроб Қобилов, Ренат Байрамов, Асилбек Бегимқулов, Дилмурод Икромов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика