Latest news

20:37Холанд АПЛ рекордини ўрнатди  0 20:37АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон" 1:1 (матнли трансляция)  16 20:25Суперлига. "Андижон" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  35 20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  0 20:15"Динамо" - "Машъал" 0:0 (Матнли трансляция)  2 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  11 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  12 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  15 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  19 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  2 15:08Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"  3 14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  15 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  5

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Шердор” 2:0 News

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Шердор” 2:0

Бугун оралиқдаги танаффусдан фойдаланиб Олий лигадаги вакилимиз “Динамо” Биринчи лигадаги вакилимиз “Шердор” билан назорат учрашуви ўтказди. “Динамо” жамоаси учун бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказиб олди.
Назорат учрашуви мақомида ўтган учрашув бўлишига қарамай ҳар икки жамоа ҳам бор кучи билан ҳаракат қилишди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида “Шердор” вакиллари кўпроқ ҳужумкорроқ ўйин кўрсатиб ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди. Бу вазиятда Суюн Сафаралиевга озгина аниқлик етишмади.  Шундан сўнг қарши ҳужумга ўтган Олий лига вакилларимиз қанотдан ошириб берилган тўпни Тўлқин Мирзаев дарвозага боши билан аниқ йўллаб ҳисобни очди. 38 дақиқада Турғун Қобиловнинг кучли зарбасини дарвоза тўсини қайтариб қолди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда “Шердор” тўлиқ янги таркибни майдонга туширди.  Иккинчи бўлимда кўпроқ устунлик “Динамо” тарафига ўтди.  60 дақиқа ўтиб бораётган вақтда Владимир Киликивич  нигериялик марказий ҳимоячи Ёкуб Майзанинг оддий хатосидан ўтиб кетди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 77 дақиқада Турғун Қобиловни жуда қулай тарзда еткаиб берган тўпини Қаҳрамон Баҳодиров эгаллаб олди ва икки ҳимоячини алдаб дарвозага аниқ зарба бера олади. Михайлов қийинчилик билан бартараф этди. 81 дақиқада Бобур Насимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганда йиқилиб тушди. Учрашув "Динамо" ни 2:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви
Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18.07.2013
"Динамо" - "Шердор" 2:0 (1:0)
Голлар: Тўлқин Мирзаев (10)  1-0,  Владимир Киликивич (60)  2-0

Ҳакамлар: Николай Мешков, Шерзод Камаров, Азиз Ахтамов,

"Динамо": Андрей Мельничук, Акмал Бозоров, Ахрол Рисқуллаев, Ильдар Маматказин, Ойбек Нурбоев, Темур Дадашев, Комил Шарофитдинов, Абдулла Набиев, Азамат Бобожонов, Владимир Киликивич, Тўлқин Мирзаев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Игорь Михайлов, Аваз Агалиев, Алишер Саматов, Азамат Абдуллаев, Омад Тайлоқов, Ислом Ҳамидов, Гиоргий Адамян, Юнус Суюнов, Темур Шарипов, Бобур Насимов, Дилшод Жабборов

"Шердор": Шуҳрат Муродов, Озод Турсунов, Лазиз Абдуллаев, Элёр Элмуродов, Саддам Боймаматов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Турғун Қобилов, Суюн Сафаралиев, Саънатилло Зиёев, Убайдулла Набиев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов (Жамшид Раҳмонов 70), Ислом Сафаров, Сайҳан Наимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Умид Ҳотамов, Миржалол Лакаев, Шерзод Камолов, Амиржон Аминжонов, Ёкуб Майза, Ловренс Катто

Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (25), Ахрол Рисқуллаев(35), Аваз Агалиев (55),
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика