Latest news

11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  0 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  2 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди News

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ЎФА тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали" турнири бошланган эди.

Бугун фестивал тарзда ташкиллаштирилган баҳслар ниҳоясига етди.

Дастлабки учрашуда “Пахтакор” жамоаси ёшлари Наманганнинг "Odil Junior" жамоасини мағлубиятга учратишди. Иккинчи ўйин “Локомотив” ва “Насаф” футбол академиялари ўртасида кечди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳисоб 2:2 кўринишида эди, саноқли дақиқалар қолганда пойтахтликлар ҳал қилувчи тўпни киритишди.

Фестивални ташкил этишдан мақсад натижа эмас, балки 14 ёшли ўсмирлар терма жамоасига номзодлар саралаб олиш эди. Мазкур терма жамоа бош мураббий Азамат Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар учрашувларни кузатиш жараёнида истеъдодли ёшларнинг рўйхатини тузишга эришдилар. Унга кўра, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоаларидан 5-6 нафардан, “Локомотив”, “Спартак” ва "Odil Junior" жамоаларидан 1-2 нафардан номзодлар терманинг дастлабки таркибига киритилишди. Мазкур сараланган таркиб эртага "Бунёдкор" футбол академиясида “Бунёдкор”нинг 15 ёшли тарбияланувчиларига қарши назорат ўйинида майдонга тушиши белгиланган.


Табиийки, бу таркиб Абдураимов учун якуний эмас, таркиб йил давомида шаклланиб борилиши бош мураббийнинг иш режасидан ўрин олган. Қолаверса, яқинда 14 ёшлилар ўртасида ЎФА тақвими доирасида ўтадиган турнирдан кейин яна таркибга бир қатор номзодлар киритилиши белгиланган. Шу турнирлар сўнггида юз нафарга яқин кенгайтирилган таркиб тузилиши, апрель, март ва май ойларида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари давомида ёшлар саралаб олиниши ва якунда 30-40 нафарли таркиб шакллантирилиши бўйича режа ишлаб чиқилган.

Иш режасида шу йилнинг ёз ойларида Марказий Осиё давлатларининг бирида айнан шу ёшдаги ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё давлатлари  ўртасида ўзига хос халқаро турнир ўтказиш ҳам ўрин олган.  

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior" – 3:1
"Локомотив" - "Насаф" – 3:2

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика