Навоийлик мухлислар учрашуви+ФОТО
26 feb 2018 14:54
News
“Қизилқум” ишиқибозлар клуби аъзоларининг янги мавсум олдидан Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтган йиғилишида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда “Қизилқум” ФК ижрочи директори Ҳамиджон Актамов иштирок этиб, янги мавсумда жамоанинг мақсад вазифалари, мухлислар олдига қўйиладиган талаблар ҳақида гапирди.
“Жорий йилда ЎФА ва ПФЛ томонидан мухлисларга ҳам алоҳида талаблар қўйилмоқда. Стадионда мухлислик маданиятини ошириш ва бошқа масалаларда ҳам алоҳида йўриқномалар мавжуд. Шу боисдан янги мавсумда ҳар бир учрашувда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб қўвватлаш, уларни руҳлантиришда сизларга боғлиқ. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам бу йил ишқибозлар клубига барча ёрдамни беришга тайёр” деди Ҳамиджон Ғуломович.
Йиғилишда “Қизилқум” ишқибозлар клуби етакчиси Хамза Хўжақулов, фаол мухлислардан Ўткир Раҳматов, Санъат Қурбонов ва бошқалар сўзга чиқишиб, янги мавсумда жамоага омад тилашди ва ҳар бир учрашувда севимли футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.





Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments