Latest news

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  1 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  17

“Навбаҳор”нинг кечаги машғулоти ҳақида ФОТОГАЛЕРЕЯ News

“Навбаҳор”нинг кечаги машғулоти ҳақида ФОТОГАЛЕРЕЯ

Tags :  Навбаҳор
Кеча Наманган шаҳрига ташриф буюриб, “Навбаҳор”нинг кечги машғулотини бевосита стадионда туриб кузатишга муваффақ бўлдик.

Тушликдан кейинги машғулот шаҳардаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий майдонида бўлиб ўтди.

Соат 15:00да бошланган машғулот қарийб 1 соат давом этди. Таркибдаги жиддий ўзгаришлар йўқ. Мўйдин Мамазулумов (“Локомотив”), Акрам Баҳридинов (“Навбаҳор”), Обид Жўрабоев (“Олмалиқ”), Санжар Асқаралиев (“Андижон”), Темур Аюпов (“Бухоро”), Зокиршох Нурматов (“Нефтчи”) каби олий лига клубларидан ташриф буюрган футболчилар билан бирга қуйи лигадан ҳам кўплаб ёшлар айни дамда “лочинлар”нинг ўқув-йиғин машғулотларида ўзидан яхши таассурот қолдириш мақсадида астойдил тер тўкмоқда. 


Машғулотларда бош мураббий Рашид Ғофуровга яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчларидан бири бўлган Шуҳрат Мирхолдиршаев яқиндан ёрдам бераётганини айтиш жоиз. Таъкидлаш лозимки, Шуҳрат Мирхолдиршаев машғулот чоғида футболчиларга нисбатан талабчанлиги билан эътиборимизни тортди. Мураббий сифатида ҳам астойдил ишлашни истаётганини пайқаш қийин эмас. Шунингдек маҳаллий мураббийлар – Мустафо Байрамов билан Шерзод Жўраев ҳам асосий таркиб машғулотларида иштирок этмоқда. Бу мураббийлар ўтган йили ёшлар жамоасида фаолият юритганди. Айни дамда эса ёшлар билан Дурбек Умаралиев машғулот ўтказаётгани маълум бўлди. Айтишларича наманганликларнинг йиғини 15 январдан Тошкентга кўчади. Пойтахтдаги йиғин чоғида эътиборга молик трансферлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда бош мураббий Рашид Ғофуров сайтимизга берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда кейинроқ. Сайтимизни кузатиб боринг.

Исломбек Рустамбеков.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика