Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  4 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  3 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди News

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди

Tags :  Нефтчи
Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасида иштирок этаётган ёшларимиз бугун гуруҳдаги сўнгги учрашувни “Нефтчи-1” жамоасига қарши ўтказишди.

Фарғоналиклар билан ўтган ўйинда футболчиларимиз ижобий натижа сари ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Нефтчи” вакиллари ҳам фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тўп суришди. Аммо, якунда уч очкони қўлга киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар икки жамоа футболчиларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, вазиятларни голга айлантириш ҳеч кимга насиб этмади ва баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. “Нефтчи” билан ўтган ўйинда жамоамиз таркибида ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни ҳам тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувни ёшларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Искандар Сидиқжанов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов, Ғолиббек Каримов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аббос Ғуломов, Акбарали Холдоров (Музаффар Абдуллаев), Аҳмад Мамадалиев (Илҳом Алибоев), Ислом Абдуқодиров (Бобир Тиллабоев), Абдумалик Абдуллаев (Иброҳим Исмоилов).

Шу тариқа “А” гуруҳида қатнашган ёшларимиз 4 очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни банд этишди. Гуруҳ ғолиблигини Фарғонанинг яна бир жамоаси “Истиқлол” 7 очко билан қўлга киритган бўлса “Нефтчи” клубининг биринчи таркиби беш очко билан иккинчи поғонада қайд этилди. Сўнгги ўринни эса очко тўплай олмаган Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси банд этди. Гуруҳда қайд этилган Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси мусобақада қатнашмаганлиги сабабли Ўш жамоасига қарши ўйин ўтказилмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика