Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  18

"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди News

"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 2-давра баҳсларига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган “лочинлар” мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги учинчи назорат-синов баҳсини бугун Про-Лига вакили “Янгиер”га қарши ўтказишди.

Ўйин рақибдан анча тажрибали бўлган Деян Журжевич шогирдларининг устунликларида ўтди. Жумладан, биринчи бўлимдаги ҳужумларнинг бирида бурчакдан оширилган тўпни тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов боши дарвозага йўналтирди. Аммо зарба бироз ноаниқ чиқиб, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Жамоамизнинг биринчи бўлимдаги кетма-кет ҳужумлари танаффусга саноқли дақиқалар қолганида ўз самарасини берди.

Жамоамиз тўпурари Александр Касьян назорат баҳсида ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, янгиерликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, “лочинлар”нинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишларини таъминлади.

Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этди. Шундай ҳужумларнинг бирида Зафар Тўраевнинг қайчи усулида дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, жамоамиз аъзолари 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Боиси, ўша вазиятда “Янгиер” ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Акром Баҳриддиновга нисбатан қўполлик ишлатишганди. Пенальтини захирадан майдонга туширилган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Шу тариқа, “Навбаҳор” қаторасига учинчи ўртоқлик учрашувида ҳам зафар қучди.


Мазкур ўртоқлик учрашувида жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Азиз Ибрагимов, Славко Лукич, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Нодир Мавлонов, Аббос Ғуломов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Дилшод Ҳамроев, Ғиёсжон Комилов, Илҳом Алижонов, Комил Тожиддинов, Акром Баҳриддинов, Зафар Тўраев, Иван Соловьёв, Сардор Азимов, Ҳожиакбар Юнусов, Илҳом Алибоев.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика