Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  0 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади News

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"11-декабрь куни ОАВ билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Лига стадионлар масаласига алоҳида урғу берган бўлиб, Жиззахдагии "Сўғдиёна" ва Намангандаги "Марказий" стадионида айрим муаммолар борлигига тўхталганди.

Намангандаги стадион майдони 2018 йил Лига талаб қилган кўринишга келтирилган, Жиззахдаги майдон эса 2023 йилги мавсумда бунга эришди. Бироқ ҳозирга келиб майдон парвариши масаласида Лигада хавотирлар мавжуд. Суперлиганинг сўнгги мавсуми охирига келиб ҳар икки стадион футбол майдонларида толиқишлар мавжуд эканлигини барча кўрди.  

Мазкур ойда Лига раҳбарияти Наманган вилояти ҳокими билан учрашув ўтказган бўлиб, унда Марказий стадион ҳолатини яхшилаш масаласида сўз борган. Шунингдек, "Сўғдиёна" клуби раҳбарияти билан ҳам яқинда учрашув ташкил этилди. Ҳар икки майдон парваришига жиддий эътибор қаратиш, бу масалага етарлича маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон муаммога тўғри ёндошса, "Марказий" ва "Сўғдиёна" яна аввалги ҳолатига қайтишига шубҳа йўқ. Ишонамизки, "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" бунга ечим топа олади. 

Шундан келиб чиқиб, Лига ҳар икки стадионни шартли равишда рўйхатдан ўтказмоқда. Ташкилот ҳамкорлик қилаётган мутахассислар маҳаллий агрономлар билан кўнгилли сифатида ҳамкорлик қилиш ва майдонлар парвариши масаласида барча маслаҳатларни бериб боришга тайёр", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика