Latest news

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  19 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  136 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

“Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот News

“Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол клублари ўртасида ўтказилган учрашув бўйича расмий маълумот

2021 йил 7 апрель куни Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашуви ўтказилди.

Учрашув соат 18:30да бошланиб, соат 20:25 да (қўшиб берилган вақт ҳисобига) тугади.

Ўйингоҳга жами 15 800дан ортиқ мухлислар ташриф буюрди.

Учрашув давомида, ўйиннинг сўнгги 89-дақиқасида “VAR” тизими орқали “Навбаҳор” футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, “1-2” ҳисобида “Пахтакор” футбол жамоаси ғалабаси билан якунланганлиги “Марказий” ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди.
Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талофат ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинди ва Давлатобод туман ИИБга олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика