"Навбаҳор" ва "Динамо" реваншга тайёрми?
17 mar 2022 05:25
News
"Пахтакор" "Тошкент дербиси"да очко йўқотди. Бугун эса шиддатли ўтиши кутилаётган яна 2 та баҳс бор...
Olympic Ruslanbek Jiyanov - 5' |
Superliga. Round 3 16/03/2022, 18:30 1
:
1
Finished
|
Pakhtakor Farrukh Sayfiev - 22' |
"Қўқон-1912" Наманганда меҳмон бўлади
Водий жамоалари ўртасидаги дербилар ҳар доим шиддатли руҳда кечган. Клубларнинг айни пайтдаги ҳолатига назар солинса, "Навбаҳор" сўнгги йилларда "Қўқон-1912" устидан доминантлик қилгандек ҳаёл пайдо бўлади. Аслида-чи?
Сўнгги 10 ўйинга қарасак, устунлик қўқонликлар томонда экани маълум бўлади - 4:2 (+4 дуранг).
Жамоалар ўртасидаги охирги ўйин ҳам Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг фойдасига ҳал бўлганди (2:3). Шу туфайли бугун Самвел Бабаян бошқарувига ўтган "лочинлар" Ашурматовсиз "шунқорлар"дан реванш олиб кўришга ҳаракат қилиб кўради.
Факт: Сўнгги ўйинда гол урган 5 ўйинчининнг ҳаммаси бошқа жамоалар сафига ўтиб кетди. Найденов Черногориянинг "Искра"сига, Ғуломов "Нефтчи", Муҳаммаданас "Локо"га ўтди, Норбеков "Металлург" қайтган бўлса, Сидоров Қўқондан Наманганга кўчди.
Бугунги беллашувда Раҳимбек Каримов бошчилигидаги бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди. "Қўқон-1912" мазкур рефери бошқарган ўйинларда ҳеч қачон ғалаба қилмаган (2тадан дуранг ва мағлубият).
Аммо, "лочинлар" учун омадсиз анъана ҳам бор. Жамоалар бунга қадар март ойида 3 бор тўқнаш келишган ва уларнинг ҳеч бири "Навбаҳор" фойдасига ҳал бўлмаган (1 дуранг, 2 мағлубият).
Ваниҳоят, бугунги баҳсда шиддатни кафолатлайдиган охирги факт: "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клублари ўртасида ўтган 32 учрашувнинг барчасида гол урилган. Умид қиламизки, бу анъана яна давом этади.
Navbahor Элгужа Григалашвили - 45', Zoran Marusic - 81' |
Superliga. Round 3 17/03/2022, 18:30 0
:
2
Finished
|
Kokand-1912 |
"Қизилқум" Самарқандга боради
Мазкур баҳс натижаси ҳам муҳим. "Динамо" мавсумдаги илк очкосини ишлаш имкониятига эга бўлса, меҳмонлар мусобақа пешқадамига айланиш учун ҳаракат қилиб кўришади.
"Динамо" айни пайтда лиганинг гол уришга улгурмаган ягона клуби бўлиб турибди. Янгиланган "Қизилқум" эса дастлабки турларда пойтахтнинг 2 вакилини енгди.
Ўзаро тўқнашувлардаги устунлик Навоий клуби томонда - 16:10 (10 дуранг). "Динамо" 8 йилдан бери "Қизилқум"ни енголмаяпти. "Кончилар" 2 турдан кейин энг сермаҳсул жамоа (5 гол) бўлса, самарқандликлар барчадан кўпроқ гол ўтказиб юборган клублар қаторини банд қилиб турибди.
Учрашувда Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Қизиқ жиҳати, сўнгги пайтларда Аскер бошқараётган ўйинларнинг барчаси дуранг натижа билан якунланмоқда.
Бу жамоалар ўртасида 2019 йилда ўтказилган охирги ўйинда навоийликлар 3 очколик бўлишганди (2:1).
Comments