UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  6 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  17 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида Янгиликлар

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида

Бердиев бошчилигидаги насафчилар ОЧЛ (гуруҳ босқичи) йўлланмасини қўлга киритиш баробарида "Сўғдиёна"га ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим қилди.

Кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири, шубҳасиз, учрашувда ҳисобни очган Шерзод Насруллаев бўлди. 

Маълумот учун, у 1998 йил Косонда туғилган. Мухлислар назарида футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами ҳам (34) Фарруҳ Сайфиевни эслатади. 

Шерзод болалигида Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлиб, португалиялик фулбэк сингари 5-рақамда майдонга тушар эди. "Аждарлар"нинг асосий жамоасига келганида Рўзиқул Бердиев уни Сайфиевга ўхшатгани учун "Пахтакор"га ўтиб кетган Фаранинг рақамида ўйнашни таклиф қилади. 

Эътиборли жиҳати, унинг Суперлигадаги дебюти айнан Сайфиевли "Пахтакор"га қарши тўғри келган. 2019 йилнинг 2-ярмидан "Насаф"нинг асосий таркибидан ўрин эгаллай бошлаган ҳимоячи ўтган мавсумга келиб, "аждарлар"нинг алмаштириб бўлмас вакилига айланди. 2021 йилда Насруллаев ўтказиб юборган 4 ўйиннинг 2 таси Қарши жамоасининг мағлубияти билан тугади. Ўша баҳслардан кейин Бердиев ҳам жамоага Шерзод етишмаётгани ҳақида гапиришга мажбур бўлганди.

Насруллаев ҳимояда тартибли ўйнашдан ташқари, доимий равишда олдинга ташланиб, рақиб мудофаачиларини ҳам саросимада ушлаб туради. Бу ҳақда статистика "гапиргани" маъқул:

1. У Суперлига-2021'нинг энг яхши плеймейкерига айланди (7 ассист).

2. ОФК кубогида ҳам Шерзоднинг олдига тушадигани бўлмади. Турнир доирасида 7 та учрашув ўтказган футболчи 1 гол, 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз: айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси ким?

Муаллиф :
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика