Latest news

09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  0 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  1 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  8 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  4 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0

"Навбаҳор" ва бошқа жамоалар таклифи? Қадрдон жамоамга қайтдим" — ёхуд "Олимпик" ҳужумчисининг янги мавсумдаги режалари маълум News

"Навбаҳор" ва бошқа жамоалар таклифи? Қадрдон жамоамга қайтдим" — ёхуд "Олимпик" ҳужумчисининг янги мавсумдаги режалари маълум

Ўтган мавсумда Суперлигада илк бор дебют қилган "Олимпик" том маънода рақиблари учун "чақилмас ёнғоқ" бўла олди.

Гарчи уларда асосий мақсад олимпия терма жамоасига футболчи етказиб бериш бўлсада, чемпионат баҳсларида ҳар бир ўйинда жиддий кураш таклиф қилишди. Ижара асосида тўп тепган Пўлатхўжа Холдорхонов бу борада ўзининг фикрини билдириш билан биргаликда, кейинги йил фаолиятини қаерда ўтказишига ҳам аниқлик киритиб ўтди.-

- Яқинда "Олимпик"дан кетганингизни эълон қилдингиз. Буни аввалдан режалаштирганмидингиз ёки мавсум якунидаги таклифлардан келиб чиқиб шу қарорга келдингизми? 

- "Олимпик" мени бир йилга ижарага олган эди. Шу вақт ичида жамоага ёрдамим теккан бўлса, хурсандман. Суперлигада ўйин амалиётига эга бўлдим. Берилган ишончни оқлашга ҳаракат қилдим. Мавсум ниҳоясига етгач ижара муддатим якунланди. Қадрдон жамоам "Пахтакор"га қайтдим. 

- Тимур Кападзе билан ишлаш қандай бўлди?

- Аввало жамоадаги барчага, Тимур Кападзега ўзимни миннатдорчилигимни билдираман. Озми-кўпми ўсишга эришдим. Катта тажриба олдим, дея оламан. Менимча, "Олимпик"да ўйнаётан ҳар бир футболчида бундай имконият бўлди. Суперлигада кучли рақибларга қарши майдонга чиқдик. 

- Мана шу учрашувларда натижа ва тажрибадан ташқари яна қандай муҳим нарса олинди? 

- "Олимпик" Париж-2024 олимпиадаси йўлида тузилган жамоа. Бу дегани кўпроқ тажриба олиш керак. Иккинчидан ғолиблик ҳиссини ўзимизга сингдирдик. Ютсак бўлар экан-ку, қўлимиздан келар экан, деган ишонч пайдо бўла бошлади. Бу жамоада иқтидорли футболчилар жамланган.

- Сизга "Навбаҳор" таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо "Пахтакор" буни рад этди. Бундан хабарингиз бормиди? Таклифларга қандай муносабатда бўляпсиз?

-  Ҳозир таклифлар, қизиқишлар ва бошқа масалаларни ўйлаётганим йўқ. Бунинг пайти ҳам эмас, деб ўйлайман. Чунки "Пахтакор"га қайтиб тўп тепишни ва голларим билан наф келтиришни ўйламоқдаман.

- "Пахтакор"даги дебютингиз ва илк голингиз ОЧЛ учрашувига тўғри келган. Демак иккинчи бор бундай имконият бўлиши эҳтимоли катта. Айниқса ҳозирда ҳужум чизиғига рақобатдан келиб чиқсак...

- Бу жамоада доим ҳар қандай даврда сифатли футболчилар жамланган. Ҳужум чизиғини кучсиз демаган бўлардим. Ўз ўйинимни кўрсатишга ва голлар билан ғалабалар келтиришга ҳаракат қиламан. 

- Жаҳон чемпионати финалини терма жамоа аъзолари билан томоша қилдингиз. Футболчилар орасида қандайдир қизиқарли баҳслар юзага келдими?

- Айни пайтда терма жамоа билан йиғинда бўлиб турибмиз. Шу боис финални бирга томоша қилдик. Икки жамоага ҳам мухлислик қилганлар бўлди.  Финал учрашуви қандай ўтганини, ҳиссётларини ҳамма кўрди. Менимча турнирнинг сўнгги ўйини бундай даражада ҳали бўлмаганди. Тортишувлар, кескинликлар, голлар ва пенальтилар серияси, шунчаки ажойиб. Якунда мен мухлислик қилган Аргентина ғалаба қозонди. 

- Францияга мухлислик қилганларга нима дея оласиз?

- Франция мухлисларига сабр тилайман. Улар олтин медалларга жуда яқин келди. Кейинги Жаҳон чемпионатида омад тилайман. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика