"Навбаҳор" Украина клуби билан дуранг ўйнади
15 feb 2021 18:14
News
"Навбаҳор" Украина клуби билан дуранг ўйнади
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида маҳоратли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, “лочинлар”нинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишларини таъминлади.
Иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашга ҳарақат қилган киевликлар автогол туфайли ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Натижада учрашув дуранг – 1:1 ҳисобида якунланди.
"Навбаҳор": Раҳимжон Давронов, Шаҳзод Ҳамидов, Сардор Теляков, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Никола Тасич, Аббос Ғуломов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Шерзод Ғуломжонов, Баҳром Абдураҳимов, Илҳом Алибоев, Ҳусайн Эргашбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид Ғофуров, Қувондиқ Рўзиев, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Забиҳилло Ўринбоев, Славиша Стоянович.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments