Latest news

15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  0 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  12 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3

"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди News

"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди

Tags :  Навбаҳор
Айни пайтда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз ўқув- машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсида "лочинлар" Руминиянинг “Университатя - Клуж” клубига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол учрашувнинг 30-дақиқасида пенальтидан урилди. Ўн бир метрлик жарима зарбасини сербиялик ҳимоячи Славко Лукич аниқ амалга оширди.

Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Андрей Канчельскис қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Ҳожиакбар Юнусов, Жаҳонгир Меҳмонов, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Иван Соловьёв, Зафар Тўраев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Баҳодир Насимов, Камрон Нажафалиев, Жасур Азимов.

Ушбу баҳснинг 66-дақиқасида Абдужамол Исроилов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  Натижада  "Навбаҳора" вакиллари майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Шундай бўлса-да, “лочинлар”  ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди.

“Навбаҳор” Анталияда яна 2 та назорат-синов учрашуви ўтказишни режалаштирган. “Лочинлар”нинг кейинги рақиблари Швейцария ва Туркия жамоалари бўлади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика