"Навбаҳор": Тайёргарлик Тошкентда давом эттирилади
13 jun 2016 16:44
News
"Навбаҳор": Тайёргарлик Тошкентда давом эттирилади
Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши учрашувдан кейин мураббийлар футболчиларга бир кунлик дам олиш эълон қилишганди.
Бир кун давомида ҳордиқ чиқарган жамоамиз аъзолари бундан бироз вақт олдин Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишди. Жамоамиз аъзолари Навоийда “Қизилқум”га қарши учрашувда тайёргарликни пойтахтда олиб боришади. Бугун соат 18.30 да футболчиларимиз дастлабки машғулотни ўтказишади. Икки кун давомида Тошкентда машғулот ўтказилгач, жамоамиз аъзолари Навоий вилояти сари йўлга чиқишади. “Қизилқум” билан ўтадиган учрашувда сариқ карточкалари сони тўрттага етган Дилшод Жабборов иштирок эта олмайди. Аксинча Қўқондаги кубок баҳсида қизил карточка олган Хайрулла Каримовни дисквалификация муддати якунланганлиги сабабли Навоийда майдонга тушиш имконига эга бўлади. Навоийдаги учрашув 16 июнь куни соат 19.30 да бошланиши ҳақида “Қизилқум” футбол клуби матбуот хизмати хабар берди. Бир кун олдин бўлиб ўтадиган ёшлар биринчилигидан ўрин олган ўйинни 16.00 да бошлаш режалаштирилган.
Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments