Latest news

14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10

"Навбаҳор": Тайёргарлик бошланди News

"Навбаҳор": Тайёргарлик бошланди

Tags :  Навбаҳор
Бундан бироз вақт олдин жамоамиз аъзолари давралар оралиғидаги дастлабки йиғинни якунлашди.

Равшан Бозоров бошчилигидаги дастлабки машғулотда жамоа таркибида мавсум биринчи ярмини “Норин”да ўтказган Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев ва Владислав Алексинлар ҳам шуғулланишди. Дастлабки кунги машғулотларда турли сабабларга кўра биринчи даврани “Навбаҳор”да ўтказган футболчилар иштирок этишмади. Уларни жамоа сафига пойтахт йиғини чоғида қўшилишлари кутилмоқда.

“Навбаҳор” эртага ҳам Наманганда машғулот ўтказади. Янги ҳафта бошида жамоамиз аъзолари Тошкент вилоятининг тоғли худудига йўл олишади. Бир ҳафталик йиғин давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилади.  Бир ҳафталик йиғин якунига етгач, жамоа аъзоларига қисқа муддатлик дам олиш эълон қилинади. 20 июлдан жамоа аъзолари тайёргарликнинг асосий қисмини ўташ мақсадида Тошкентда тўпланишади. Пойтахт йиғини давомида назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришларни рўй беришини айтиб ўтиш мумкин. Бу борада бош мураббий Равшан Бозоров қуйидагиларни маълум қилди: - Бугун жамоа сафига “Норин”дан таклиф этилган Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев ва Владислав Алексинлар қўшилишди. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ўзаро келишувга эришилган футболчиларни жамоамиз сафига Тошкент вилоятидаги йиғинда қўшилиши кўзда тутилган. Келишув борасида бир тўхтамга келганимиздан кейин жамоа таркибига қўшиладиган ўйинчилар ҳақида маълумот берсак тўғрироқ бўларди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика