Latest news

02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз совриндор бўлишди News

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз совриндор бўлишди

Tags :  Навбаҳор
Самарқанд шаҳрида мамлакатимизнинг мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган “Мустақиллик кубоги” очиқ турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 2000-2001 ва 2004-2005 йиллардда туғилган ёш футболчилардан ташкил топган жамоалар бош соврин учун баҳс олиб боришди. Катта ёш тоифасидаги учрашувларда Самарқанд, Фарғона, Олмалиқ, Наманган, Тошкент шаҳри, Қарши, Жиззах вилоятлари жамоалари иштирок этишди. Кичик ёшлилар ўртасида эса ғолиблик учун Самарқанд, Наманган, Тошкент шаҳри, Жиззах, Олмалиқ вилояти жамоаларидан ташқари Тожикистон ҳамда Қозоғистон мамлакатидан келган жамоалар майдонга тушишди.
Кўҳна шаҳарда бўлиб ўтган мусобақада, “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби учта жамоа билан иштирок этди. Мураббийлар Раҳим Ғофуров, Аъзам Ражаббаев, Муҳаммад Нуриддинов ва Рифат Одиловлар бошчилигидаги учта жамоамиз мусобақада совриндор бўлишди. 2004-2005 йилларда туғилган болалардан ташкил топган биринчи жамоа вакиллари финалда тожикистонлик тенгқурлари билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб бош совринга эга чиқишди. Ушбу ёш тоифасида турнирда қатнашган иккинчи жамоамиз эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.
2000-2001 йилларда туғилган футболчилар ўртасида кечган учрашувларда ҳам тарбияланувчиларимиз финалга қадар етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйинда Самарқанд вилояти жамоаси билан баҳс олиб борган футболчиларимиз якунда мезбонларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу сабабли, бу ёшдаги тарбияланувчиларимиз мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлишди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Совринли ўринларни қўлга киритган футболчиларга мусобақа медаллари ва дипломлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, турли номинацияларда ғолиб деб топилган футболчиларга ҳам махсус совғалар тақдим этилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика