Latest news

11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  0 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  1 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  9 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  13 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14

"Навбаҳор" тарбияланувчилари Миржалол Қосимов номли футбол мактаби ёшлари билан ўйнади News

"Навбаҳор" тарбияланувчилари Миржалол Қосимов номли футбол мактаби ёшлари билан ўйнади

“Навбаҳор” футбол клуби қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, маҳоратларини ошириб боришмоқда.
Хусусан, бугун тарбияланувчилардан ташкил топган учта ёш тоифасидаги таркиб Андижондаги Миржалол Қосимов номидаги футбол мактаби тарбияланувчилари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишишди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган учрашувларда иккита ғалаба ва битта дуранг кузатилди. 1997-98 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтган баҳсда эса “Навбаҳор-Умид” тарбияланувчилари меҳмонлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Учинчи учрашувда эса футбол мактабларининг 2001-2002 йилларда туғилган тарбияланувчилари майдонга тушишди. Бу сафар ҳам ёш “навбаҳор”чилар рақибдан ҳар томонлама устун эканликларини амалда намойиш этишди. Якуний натижа эса 4:0 кўринишини олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика