"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда
20 may 2015 13:47
News
"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда
Ҳафта бошида бир кунлик таътилдан кейин футболчиларимиз машғулотларга киришишганди. “Насаф”га қарши учрашув биринчи бўлимида жароҳат олиб маълум вақт давомида машғулотларда қатнаша олмаган дарвозабон Александр Меленчук ҳам сафга қайтди. Қолган футболчиларнинг барчаси йиғинда тўлиқ куч билан қатнашмоқда. “Олмалиқ” билан бўлиб ўтадиган учрашувда Сергей Георгиев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Аксинча дисквалификация муддатини ўтаб бўлган Бобир Акбаров учрашувда иштирок этиш имконига эга.
23 май куни бўлиб ўтадиган учрашувни Владислав Цейтлин бошқаради. Унга қанотларда пойтахтлик Олим Абдувосилов ва Тимур Гайнулинлар ёрдам беришади. Фарғоналик Равшан Кападзе захира ҳаками сифатида қайд этилган. Назоратчилик эса пойтахтлик Радик Серазиддинов зиммасига юклатилган. Наманганга ПФЛ вакилии сифатида ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар департаментиинг ҳакамлар ва назоратчиларни тайинлаш бўлими бошлиғи Бобур Ҳайдаров ташриф буюради.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments