Latest news

10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  0 09:50Ироққа қарши ўйин учун Ўзбекистон U-20 терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум   1 09:31Ана бўлмасам! Вальверде Анчелоттининг жароҳат ҳақидаги сўзларидан ҳайратда  3 08:49"Челси" 50 йил олдинги натижасини такрорлади   0 08:21Руд ван Нистелрой: "Бу ҳолатни ўзгартириш вақти келганди"  0 07:44ПСЖ фуболчиси АПЛ ва Бундеслига клублари қизиқишлари доирасида  0 07:15Мудрик порламоқда!  2 03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  1 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  10 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   9 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  1

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин News

“Навбаҳор” стадионида қурилиш ишлари қизғин

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор спортнинг ушбу тури бўйича халқаро эътирофга молик муваффақиятлар гарови бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимизнинг 2011 йил 19 январда қабул қилинган “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида Наманган вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” стадионида бунёдкорлик ва реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Стадион мажмуасида аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, ва мураббийлар учун алоҳида хоналар, анжуманлар зали барпо этилмоқда. Йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар замонавий муҳандислик талабларига кўра пастки ва юқори қаватларга бўлинган, трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда.

Битта видеотабло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳамда теле- ва радиотрансляция сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Йирик қурилиш майдонига айланган мазкур объектни Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда вилоятда давлатимиз раҳбарининг қарори асосида махсус дастур қабул қилиниб, мавжуд стадионлар, футбол клублари қошидаги мактабларнинг спорт иншоотларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, замон талаблари даражасида жиҳозлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур дастурга мувофиқ, “Навбаҳор” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби спорт иншоотлари, Косонсой туманидаги “Косонсой”, Чуст туманидаги “Пахтакор” стадионлари ва шу клублар қошидаги 22-, 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари иншоотларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Наманган, Мингбулоқ, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Поп туманларидаги стадионларда ҳам шу каби ишлар амалга оширилиб, инфратузилмаси яхшиланади ва жиҳозланади.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика