Latest news

00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  13 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4

"Навбаҳор" ўзига ўхшагани йўқ". Мирзоҳид Ғофуров биринчи даврадаги омадсизлик сабабини очиқлади News

"Навбаҳор" ўзига ўхшагани йўқ". Мирзоҳид Ғофуров биринчи даврадаги омадсизлик сабабини очиқлади

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлиганинг биринчи даврасини 10 ўринда якунлади.

Футболчиларга яратилаётган шароитлар, жамоанинг таркибига назар ташлайдиган бўлсак, бу ўрин улар учун сира муносиб эмаслигини кўриш мумкин. Иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган "лочинлар" ўз қароргоҳларида машғулотларга зўр беришган. Биз бу борада "Навбаҳор"нинг тажрибали футболчиси Мирзоҳид Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мавсум бошида жамоа катта мақсадлар, яхши ниятлар билан Суперлигага йўлга чиққанди. Лекин жамоа қайд этган натижалар яхши бўлмади. Бор имкониятидан фойдалана олгани йўқ. Умумий қилиб айтганда биринчи давра ҳусусида қандай хулосалар юзага келди?

- Албатта, жамоамиз биринчи даврада ўз имконияти даражасида иштирок эта олмади. "Навбаҳор"га 10 ўрин ярашмайди. Жамоамизнинг омадсизлигига бир қатор объектив ва субъектив сабабларни келтиришим мумкин. Ўз майдонимиздаги учрашувларда "Сўғдиёна", "Андижон"га имкониятни бой бериб қўйганлигимиз, шунингдек Суперлига дебютанти "Турон" билан (0:0) ҳисобидаги дуранг ўйнаганимиз ҳам очколаримизга, турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Таъкидлаш жоизки, жиззахликлар ва андижонликлар шу кунгача Наманганда ғалаба қозона олишмаганди. Афсуски, "Навбаҳор"нинг мазкур ёқимли анънаси бу мавсумда барҳам топди. Бундан келиб чиқдики, жамоа биринчи даврада ўзига ўхшамади.   

- Барқарорсизликда ҳамма турли сабабларни рўкач қилиб кўрсатмоқда. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида сиз бу борада нима, дея оласиз?

- Барқарорсизликнинг сабаби кўп. Янги мавсумга Нўъмон Ҳасанов қўл остида тайёргарлик кўргандик. Илк турдан сўнг мураббий истеъфога чиқарилди ва Виктор Жалилов тайинланди. Янги мураббийнинг услубига ҳам мослашиш учун вақт талаб этилади. Бундан ташқари янги келганлар билан майдонда ўзаро чиқишиб кетишга фурсат керак бўлди. Муваффақиятсизликка шу омилларни сабаб сифатида кўрсатган бўлардим.

- Самвел Бабаян яқинда "Навбаҳор"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлади. Футболчилар уни қандай қарши олди?

- Самвел Бабаян юртимизнинг таниқли мураббийларидан бири. Шу боис Самвел Вячеславовични футболчилар илиқ қарши олишди. 

- Суперлигада танаффус юзага келди. Жамоалар айни пайтда иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборишган, шулар қаторида "Навбаҳор" ҳам. Биринчи даврадаги омадсиз иштирокдан сўнг иккинчи даврада бошқача натижалар кутилиши табиий...

- Иккинчи даврада "Навбаҳор" ўзгача ўйин намойиш этиб, ижобий натижалар қайд этади, деб ўйламан.

- Чемпионатимизда ёзги трансферлар ойнаси очилди. Бошқа жамоалардан янги чорловларни қабул қилдингизми?

- Бир қатор жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин "Навбаҳор" билан амалдаги шартномам борлиги учун мазкур таклифлар билан қизиқмадим. Иккинчи даврада ўз ўйиним билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика