Latest news

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

"Навбаҳор": Назорат ўйинида "Сўғдиёна" ғолиб News

"Навбаҳор": Назорат ўйинида "Сўғдиёна" ғолиб

Кеча "Навбаҳор" давралар оралиғидаги тайёргарлик доирасида "Сўғдиёна" клуби билан ўзаро назорат ўйинини ўтказди.

"Дўстлик" ўйингоҳида кечган беллашув Даврон Файзиев шогирдларининг иродали ғалабаси билан якун топди.

Дастлаб Равшан Бозоров бошчилигидаги "лочинлар" учрашувда тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Абдумалик Абдуллаев учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ жиззахликлар дарвозасини ишғол этишни уддалади. Аммо кейинчалик "Сўғдиёна" ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимгача шу ҳисоб сақланиб қолди.
Иккинчи бўлимда ҳужумчимиз Влдаислав Алексиннинг урган голини ҳакамлар ҳисоблашмаганини эътироф этиш лозим. Ён ҳакам бу вазиятда футболчимиз ўйиндан ташқари холатда қолганини кўрсатган. Бироздан сўнг рақиб Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвозага йўл топди, 1:2. Баҳс якунланишиб бораётган бир паллада жиззахликлар Ортиқов қўриқлаган дарвозани яна ишол этишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа "Сўғдиёна" назорат учрашувида жамоамиз устидан ғалабага эришди. Бугун "NBU-Осиё" жамоаси билан ҳам "Навбаҳор"нинг навбатдаги назорат ўйини бор.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Артур Парванов, Мурод Тўйчибоев, Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Азиз Турғунбоев, Ислом Исоқжонов, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Алексин.
Гол: А. Абдуллаев (3)
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Доржи Сангажиев, Ғайрат Жўраев, Шохжаҳон Аббосов, Ҳожиакбар Юнусов, Билол Шарофиддинов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика