Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

"Навбаҳор" "Насаф" ва "Бунёдкор" футболчиларининг трансферини сотиб олиш бўйича сўров юборган News

"Навбаҳор" "Насаф" ва "Бунёдкор" футболчиларининг трансферини сотиб олиш бўйича сўров юборган

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби келаси мавсум учун селекция ишларини аллақачон бошлаб юборгани ҳақида хабар қилгандик.

Дастлаб "Насаф"нинг учала футболчиси - ўнг қанот ҳимоячи Дилшод Саитов, ҳужумкор вингер Ислом Кенжабоев ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхоновнинг трансфери бўйича қаршиликларга расман таклиф билан чиққанди.

"Навбаҳор"нинг режалари катта: Қишки трансфер ойнасида "Насаф"дан 3 футболчини харид қилмоқчи

Видео            "Бунёдкор" бош директори: "Навбаҳор" 4 футболчимизни трансфер қилмоқчи, икки ўйинчимиз билан кейинги ҳафта шартномани бекор қиламиз" 

Наманганликлар бундан ташқари "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари - ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев, марказий ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов, ҳужумкор ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ҳамда Санжар Қодирқулов бўйича таклиф билан чиққан.

Буни "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам тасдиқлади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, "Навбаҳор" трансферини сотиб олмоқчи бўлган "Бунёдкор"нинг 17 ёшли вундеркинди Жасур Жалолиддинов наманганликлар сафига боришдан кўра Италия Б Серияси пешқадами бўлиб турган "Беневенто" вариантини иккиланишсиз қабул қилган ва унинг "Навбаҳор"га ўтмаслиги ойдинлашган. Қолган учала футболчини эса трансфери масаласи бўйича "қалдирғочлар"нинг жорий мавсум қайси ўринни эгаллаши ва ОЧЛда ўйнаш ёки ўйнамаслигидан келиб чиқиб музокаралар давом эттирилиши мумкинлиги таъкидланди.

Видео             Расман: Жасур Жалолиддинов Италияга кетади, келаси мавсум у А Серияда ўйнаши мумкин 

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" клуби бир ойча аввал жамоанинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан билан 2023 йилга қадар шартномани узайтирганди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика