Latest news

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

"Навбаҳор": Мухлислар таклифи News

"Навбаҳор": Мухлислар таклифи

Фарғонада ўтадиган "водий дерби"сида мухлисларимиз "Навбаҳор" қизғин қўллашни мақсад қилишган.

Жамоамизнинг фаол мухлислари ўзига хос таклиф билан чиқишди. Қуйида мухлисларимизнинг таклифи билан танишишингиз мумкин.

Иккинчи даврани юқори кайфиятда бошлаган жамоамиз навбатдаги учрашувни меҳмонда, "Нефтчи" клубига қарши ӯтказади. Кетма-кет қўлга киритилган иккита ғалаба мухлисларимизни ҳам анча жонлантиргани айни ҳақиқат. Ҳар қандай шароитда ҳам клубимизни ёлғизлатиб қӯймайдиган ишқибозларимиз, чемпионат доирасидаги биринчи рақамли "дерби"га футболчилардан кам тайёргарлик кӯришмаяпти. Бундан интернетдаги ижтимоий тармоқлардаги мухлисларимиз яхши хабардор. Янги шиорлар, хайқириқларни ӯзлаштиришни бошлаган мухлисларимизга, мухлислар клуби етакчилари томонидан навбатдаги янгиликни маълум қиламиз. Фарғонада бӯладиган ӯйинда барча Наманганлик ишқибозлар футболчилар билан хамоҳанг тарзда, асосий формамиз бӯлмиш сариқ формада қӯллашни мақсад қилишган.

Барчангиздан Фарғонадаги ва келгуси ӯйинларда ўйингоҳ трибуналарини сариқ  формали мухлислар билан тӯлдиришимизда фаоллик кутиб қоламиз. Бу янгиликни барча яқинларимизга етказишни "Навбаҳор"нинг чин мухлисиман деган ҳар қандай инсон учун мажбурият деб ҳисоблаймиз. Клубимиз мухлислари ҳар доим ҳар соҳада етакчилик қилиб келган. Барчамиз "Навбаҳор" учун бирлашамиз. Олға мухлислар, олға "Навбаҳор"... Мухлислар "Навбаҳор" учун, "Навбаҳор" мухлислар учун...


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика