Latest news

11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  0 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  2 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  1 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  4 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  23 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  3

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади News

"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади

Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" таркибига қирғизистонлик тажрибали ҳужумчи Мирлан Мурзаев қўшилди.

Мурзаев 1990 йил, 29 мартда Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Сулюкта шаҳрида туғилган.  

Футболчилик фаолияти давомида Қирғиз Республикасининг “Мурас - Спорт” (Бишкек, 2006 йил), “Дордой” (Бишкек, 2007-2010, 2012-2013, 2014-2015, 2019-2021 йиллар), “Кара-Балта” (Кара-Балта, 2018 йил), Россиянинг “Локомотив” (Москва, 2010 йил), Туркиянинг “Денизлиспор” (Денизли, 2014 йил), “Афжет Афьонспор” (2015-2016 йиллар), “Ушакспор” (2016-2017 йиллар), “Серик Беледиеспор” (2017-2018 йиллар), “Сомаспор” (2018-2019 йиллар), Исроилнинг “Хапоэль” (Петах-Тиква, 2011-2012 йиллар), Кипрнинг “Доган Турк Бирлиги” (2019 йил), Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнайи, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.

Мирлан Мурзаев жорий мавсумнинг 1-даврасида Қирғиз Республикасининг “Олға” (Бишкек) жамоасида тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи Қирғизистон ёшлар (2009 йил), Қирғизистон олимпия (2010 йил) терма жамоаларида ўйнаган. 

Мурзаев 2009 йилдан буён Қирғизистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналади ва шу кунгача ўз юрти миллий терма жамоаси таркибида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган. 

Жумладан, шу йилнинг март ойида Наманганда бўлиб ўтган Navruz Cup – 2022 турнирида миллий терма жамоамиз дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлган (ўша ўйинда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган).       

Биз Мирлан Мурзаевга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика