Latest news

16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  3 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  5 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  7 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  13 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  42 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  23

"Навбаҳор": Мактубингизни олдик News

"Навбаҳор": Мактубингизни олдик

Сайтимизнинг электрон манзилига куни-кеча мухлисларимиздан турли мазмундаги хат олдик.
 Хусусан Камрон исмли ўқувчимиз биринчи давранинг сўнгги уч учрашувида жамоамиз сафида 77-рақам остида ҳаракат қилган Муҳаммад Расулов ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилган. Аслини олганда Расулов мавсум бошида “Навбаҳор”да Муҳаммад Абдуллаев номи билан рўйхатдан ўтган. Биринчи давра ўрталарига келиб эса жамоамиз аъзоси фамилиясини Расулов деб ўзгартирди. Бу иш билан шуғулланадиган ташкилотлардан тегишли хужжатлар тақдим қилингач, Абдуллаев Расулов деб қайтадан рўйхатдан ўтганди. Шу сабабли, чемпионат бошида эълон қилинган таркибдаги Муҳаммад Абдуллаевга тегишли бўлган маълумотлари эндиликда Муҳаммад Расуловга тегишли ҳисобланади.

 Музаффар исмли мухлисимиз эса ўз таклифларини баён этганлар. Яъни ушбу ўқувчимиз ҳар йили анъанавий тарзда “Навбаҳор кубоги” мусобақасини ўтказиш таклифини ўртага ташлаган. Турнирда вилоятнинг барча туманларидан келадиган жамоаларини иштирок этиши ва уларга “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиларини устозлик қилиши ҳам мақсадга мувофиқ эканлиги эътироф этилган. Музаффар айнан шу йўл орқали иқтидорларни кашф этиш мумкинлигини ҳам билдирган.

Ушбу таклифни клуб раҳбарияти билан ўрганиб чиқиб, имконият даражасида амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
 
Мухлисларимизнинг ана шу мазмундаги таклифлари “Навбаҳор” учун муҳим эканлигини ҳам эътироф этиш ўринли. Шу сабабдан келгусида ҳам жамоамиз ишқибозларидан шундай таклифларни кутиб қоламиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика