Latest news

10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  30 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  31

"Навбаҳор" кучайганми ёки рақиблар кучсизланган? Бабаян 2та имтихонни 0га топширди News

"Навбаҳор" кучайганми ёки рақиблар кучсизланган? Бабаян 2та имтихонни 0га топширди

Турнинг афишасига айланган учрашув ҳақида.

OKMK

Ruben Sanchez - 75'

Superliga. Round 5

09/04/2023, 18:05

1
:
2
Finished

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 57', Шахбоз Джурабеков - 63'

45'
90'
41'  Akrom Komilov
65'  Akrom Komilov (Irakli Rukhadze)
65'  Martin Boakye (Ruben Sanchez)
75'  Ruben Sanchez
82'  Sanjar Tursunov (Oybek Rustamov)
89'  Irakli Rukhadze
90'  Dilshod Akhmadaliyev (Eldor Begimov)
90'  Siavash Haghnazari (Mirjakhon Mirakhmadov)
47'  Jamshid Boltaboev
57'  Jamshid Iskandarov
63'  Шахбоз Джурабеков
73'  Temurkhuja Abdukhalikov (Shohruz Norkhonov)
78'  Шахбоз Джурабеков (Asadbek Sobirjonov)
84'  Abror Ismoilov (Farrukh Ikramov)

Икки хил "Навбаҳор"

Учрашув аввалида айтганимдек икки тенг кучли жамоалар тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатишга имкониятлари етарди ва амалда ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимда вазиятларнинг кескинлик даражасини олганда устунлик "Навбаҳор"да эканлигини, гол уриш учун яқин келганини айтиш мумкин. 26-дақиқадаёқ ҳисобни очилишига ОКМК футболчилари дарвоза тўсинига раҳмат айтишлари керак эди. Болтабоевнинг зарбаси айнан тўсинга тегиб қайтди. Майдонда кўринмас ишни бажарадиган "лочинлар"нинг яширини қуроли кўп ҳолларда зарба позицияга чиқиб бориб гол уришга ҳаракат қилади. Аммо бу сафар эмас. 35-дақиқага келиб яна Болтабоев зарба йўллади. Бу сафар Валижон Раҳимов дарвозада ким турганини бир эслатиб қўйди, тамом. ОКМКга нисбатан "Навбаҳор"да биринчи бўлимда очиқ худудлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимга келиб адолат томонлама ҳам ҳақли равишда "лочинлар" пенальтидан ҳисобни очишди. Лекин шундан сўнг устунлик тўлалигича рақиб томонига ўтди. Дарвоза томон аниқ зарбалар камайди. Умуман "Навбаҳор" кеча 90 дақиқа давомида 2 бор аниқ зарба йўллади. ОКМКда бу кўрсаткич 4тани ташкил қилди. Самвел Бабаян ҳам матбуот анжуманида: "Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик",- деган фикрни билдирди. 



Самвел Бабаян 2та муҳим имтихондан ўта олмади 

Дарҳақиқат, Самвел Бабаян чемпионлик учун бу йил ўз фалсафаси ва ўйин принципларидан воз кечмоқда. Дейлик "Навбаҳор" ўтган йилларда Бабаян бошқарувида асосан битта гол ёки 1:0, 2:1, 1:1 каби кичик ҳисобларда натижани қўлга киритаётганди. Бу йил нисбатан ҳужумкорликка катта урғу қаратяпти, олдинги чизиқ вакиллари асосий планга чиқмоқда.  Жамоа ҳозиргача 5та турнинг 3тасида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 9 очко жамғарди. Ўтган мавсумда фақат битта ўйиндагина рақиб дарвозасига 3та тўп киритган эди (ОКМК 3:1).  Шундай фикрлаяпманку, чучварани ҳом санаганимни англаяпман. Бу ерда рақибларнинг даражасини ҳам ҳисобга олиш зарур. "Металлург", "Сўғдиёна", "Қизилқум" бу йил яхшигина кучсизланди. "Навбаҳор" илк турларда шундан фойдаланиб қолди, холос. Самвел Бабаян гвардияси кучли рақиблардан фақат "Пахтакор"  ва ОКМК билан ўйнади ва иккисида ҳам бир хил 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 9 очко ҳам очко, лекин чемпионликни мақсад қилган жамоа асосий рақобатчиларини ютмас экан, 1996 йилги хотиралар билан яшашга мажбур бўлади. Таққослайдиган бўлсак, жамоа ўтган йили 26та турда 3та мағлубиятга учраган, якунда 1 очко етмай қолганди. Айни пайтда эса 5та турда 2 бор 3 очкони қўлдан бой берди ва иккиси ҳам рақобатчилардан. Иккинчи даврада бу жамоалар Наманганга ташриф буюришади. Ўшанда "Навбаҳор" реванш олса ҳеч гапмас. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, аҳир. 

Кейинги учрашувлар

Тақвим "Навбаҳор"га буёғига нисбатан енгил рақибларни тақдим қилмоқда. 14 апрель куни Наманганда "Андижон"ни қабул қилса, орадаги кубок баҳсларидан сўнг Яйпанга "Турон" майдонига сафар қилади. Ойнинг сўнггида ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Кимга қандай билмадим, шахсан мен бу баҳсларда "Навбаҳор" хотиржам ғалаба қозонади, деб айта оламан. 

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика