Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

"Навбаҳор" йиғинни бошлади News

"Навбаҳор" йиғинни бошлади

Режага кўра бугун жамоа аъзолари мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ мақсадида Наманганда тўпланишди.
Тушдан кейин футболчилар белгиланган жойга етиб келишди. Соат 15.30да эса датлабки машғулот ҳам бошланди. Жамоа аъзолари бир неча кунлик ҳордиқдан кейин яна машғулотларга қўшилганликлари учун бугунги машғулот “Навбаҳор” марказий ўйингоҳининг югуриш йўлакчасида ўтказилди. Аввал таркибдан бир қатор ўзгаришларни рўй бериши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамоамизнинг бугунги йиғинига 2014 йилги мавсумни Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов қўшилди. Сўнгги чемпионатда муборакликлар шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига еттита тўп киритишга эришганди. Агарда футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига манзур бўлса Мамазулунов билан шартнома имзоланади. Бундан ташқари ўтган чемпионатни жамоамизда ижара асосида ўтказган Тоҳир Шамсиддинов ва Бобир Акбаровлар ҳам сафга қайтишди. Шамсиддинов 2014 йил бошида “Пахтакор”дан таклиф этилган бўлса Акбаров мавсум иккинчи ярмида “Бунёдкор”дан ижарага олинганди. Давралар оралиғида жамоамизга жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаев эса “Навбаҳор” билан хайрлашди. 
Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Ушбу масала шу кунларда ўз ечимини топади. Шундан кейингина, жамоа сафидан ўрин олиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳозирда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Австралияда бўлиб турганлиги боис машғулотларга Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар бошчилик қилишмоқда. Нурматов декабр ойида Тошкентда ташкил этилган “А” лицензияси учун ташкил этилган ўқув-курсларида таҳсил олганлиги сабабли дастлабки йиғинда қатнаша олмаганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика