Latest news

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

"Навбаҳор": Жамоамиз Қаршига йўл олди News

"Навбаҳор": Жамоамиз Қаршига йўл олди

Навбатдаги турни "Навбаҳор" меҳмонда Қаршининг “Насаф” клубига қарши ўтказади.
Бугун тунда "Навбаҳор" ёшлари Қарши сари йўлга отланишганди. Айни пайтда ёшлар Қаршига етиб келиб, “Сарбон” меҳмонхонасига жойлашишга улгуришди. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашув бугун соат 15.45 да бошланади.

Асосий таркиб аъзолари бироздан сўнг йўлга тушишади. "Навбаҳор" аъзолари тунда Қарши шаҳрига етиб боришади. Айтиш жоизки, "лочинлар" Қаршига бир қатор йўқотишлар билан йўл олмоқда. “Бухоро” билан ўтган учрашувда қизил карточка билан жазоланган Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов ва сариқ карточкалари сонини тўрттага етганлиги сабабли Акрам Баҳриддиновларни “Насаф” билан ўйинда қатнаша олмасликлари ҳақида аввал хабар бергандик.

Воҳа сафари олдидан улар сафига жароҳат сабабли Алишер Маҳмудов, Руслан Вагапов, Дорджи Сангаджиев каби футболчилар ҳам қўшилишди. Эртага бўлиб ўтадиган “Насаф” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашуви соат 17.30 да старт олади.
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика