Latest news

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

"Навбаҳор": Ислом Аҳмедов, Александр Меленчук ва Улуғбек Бақоев ҳақида News

"Навбаҳор": Ислом Аҳмедов, Александр Меленчук ва Улуғбек Бақоев ҳақида

Кеча сайтимиз орқали болгариялик дарвозабон Эмил Михайловни "Навбаҳор" билан хайрлашганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун эса дарвозабон борасидаги масалала ўз ечимини топди. Мураббийлар штаби олдинги мавсумларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган Александр Меленчук билан музокараларга киришишганди. Маълум вақт давом этган музокаралардан кейин молдовалик посбон “Навбаҳор”га ўтишга қарор қилди. 2014 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Меленчук барча 26 учрашувда майдонга тушиб, барчасида 90 дақиқа давомида тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз. Мавсумлар оралиғида жиззахликлар билан хайрлашган Меленчук бугун кечқурун Тошкентга етиб келиб, жамоамиз сафига қўшилади.

Шу билан биргаликда, мураббийлар штабини кучайтириш мақсадида малакали мутахассис қидирилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Олиб борилган музокаралар натижасида бугун маслаҳатчи мураббий борасида ҳам бир тўхтамга келинди. Эндиликда, “Навбаҳор”да Ислом Аҳмедов маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди. Мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ушбу мутахассис сўнгги пайтларда ОФК йўриқчиси сифатида ишлаётганди. Юртимиздаги ёш мураббийларни тарбиялашда самарали тарзда меҳнат қилаётган Аҳмедовни жамоамизга фойдаси тегиши аниқ. Ўйинларни таҳлил қилиш борасида катта салоҳиятга эга бўлган мураббий эндиликда бор билим ва маҳоратини жамоамиз равнақи ва ривожи учун ишга соладиган бўлди.

Жамоамиз мухлисларига яна бир янгиликни етказишни лозим топдик. Юртимизнинг тажрибали ҳужумчиларидан бири Улуғбек Бақоев шу кунларда “Навбаҳор” таркибига қўшилади. Фаолиятини асосий қисмини Қозоғистонда ўтказган футболчи ўтган мавсум иккинчи ярмида юртимизга қайтиб, “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолаб, бухороликлар шарафини иккинчи давра давомида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор нишонга олганди. Мавсумлар оралиғида ҳужумчи маълум вақт давомида Ғузорнинг “Шўртан” машғулотларида ҳам қатнашишга улгурганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика